• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    Наманганда «Маънавият фестивали»ни ўз ичига олган маърифий ҳафталик якунига етди

    Наманганда Республика Маънавият ва маърифат маркази, «Маърифат» тарғиботчилар жамияти, вилоят ҳокимлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар кўмагида ташкилланган «Маънавият фестивали» бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Дастлаб Наманган шаҳридаги «Ойдин плаза» меҳмонхонасида маърифий ҳафталик доирасидаги фестивалнинг очилишига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда ушбу тадбир ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 30 йиллиги тантаналари билан уйғун ҳолда ўтаётгани таъкидланди. «Маърифат» тарғиботчилар жамиятининг вилоятдаги аъзоларига гувоҳномалар ва кўкрак нишонлари топширилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фестивальнинг кейинги манзили Тўрақўрғон тумани бўлди. Бу ердаги муҳташам маданият марказида «Тарихимсан, тақдиримсан, келажагимсан, она тилим» деб номланган адабий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Фахриддин Маткаримов, Ўзбекистон халқ артисти Ражаб Адашев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Барно Қодирова, актёр Алишер Отабоев қадимий ва бой ўзбек тилининг бугунги кундаги ўрни ҳақидаги фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди. Тадбир Бобур Бобомурод, Дилбар Бону, Содиқ Сайҳун ва бошқа шоирлар иштирокидаги мушоирага уланди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фестиваль иштирокчилари Ишоқхон тўра Ибрат мажмуасида бўлиб, буюк аллома ҳайкали пойига гуллар қўйди. Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослашган мактаб-интернат фаолияти билан танишди. Улар учун очиқ осмон остидаги музей — Ахсикент археологик ёдгорлигига саёҳат ташкил этилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Наманганда ўзбек давлатчилиги тарихининг узвий қисми бўлган қадимий Ахсикент ёдгорликларини кўриб, чинакамига ҳайратга тушдим, — дейди шоир Бобур Бобомурод. — Ҳамюртларимиз ўтмишда жаҳон тамаддунида юксак мавқени эгаллаганига яна бир бор амин бўлдим. Хусусан, ўрта асрларда барпо этилган ерости сув иншоотларининг ўзи ҳам шундан далолат бериб турибди. Очиқ осмон остидаги музей яратилаётгани жуда қувончли. Яқин орада бу ерлар маҳаллий ва хориж сайёҳларининг қадами узилмайдиган манзилга айланишига шак-шубҳа йўқ.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фестиваль Наманган шаҳридаги «Афсоналар водийси» боғида «Ободлик кўнгилдан бошланади» мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир билан давом этди. Бу ерда китоблар кўргазмаси ва расмлар танлови, таниқли санъаткор ва адибларнинг чиқишлари ташкил этилди. Маънавий-маърифий соҳада жонбозлик кўрсатган фаоллар тақдирланди, тадбиркор ва фермерлар томонидан мактабларга бадиий китоблар тақдим этилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Шунингдек, «Маънавият фестивали» доирасида Алишер Навоий номидаги вилоят мусиқали драма тетрида «Соҳибқирон Амир Темур ёхуд адолат қиличи» номли спектакл намойиш этилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фестиваль Чуст туманидаги маданият ва истироҳат боғида «Маънавиятимизни шакллантиришда миллий урф-одат, анъана ва қадриятларимизнинг тутган ўрни» деб номланган давра суҳбати билан якунига етди. Бу ерда иштирокчиларга Чустнинг номини дунёга машҳур қилган дўппи ва пичоқлар, уларни тайёрлаш усуллари намойиш этилди, фолклор жамоалари чиқишлари намойиш этилди.

    27.10.2019, 18:19   Изоҳ (0)   16095
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил АҚШдан Ғазодаги фаластинликларни кўчиришда ёрдам сўрамоқда

    Дунё | 19 июл, 21:40

    АҚШ разведкаси Обамани Россиянинг сайловларга аралашгани ҳақидаги сохта маълумотларни тарқатишда айблади

    Дунё | 19 июл, 21:15

    Евроиттифоқ Украина орқали Россияга ҳужум қилишга тайёргарлик кўрмоқда — ОАВ

    Дунё | 19 июл, 20:40

    “Манчестер Сити” футболчиси ўзига янги жамоа қидирмоқда

    Спорт | 19 июл, 20:15

    Трамп стейблкоинни доллар билан таъминлаш тўғрисидаги қонунни имзолади

    Дунё | 19 июл, 20:12

    Ғазода биноларнинг 88 фоиздан ортиғи Исроил томонидан вайрон қилинган

    Дунё | 19 июл, 19:40

    Мадуро Салвадор президентини депортация қилинган венесуэлаликларни қийноққа солишда айблади

    Дунё | 19 июл, 19:10

    Исроил ва Сурия ўт очишни тўхтатишга келишиб олди 

    Дунё | 19 июл, 18:45

    Сунъий йўл нотекисликлари хавфсизликни кўзлаб ўрнатилганми ёки муаммо туғдириш учун? 

    Ўзбекистон | 19 июл, 18:13
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.