«Ювентус» раҳбарияти Килиан Мбаппе учун катта маблағ таклиф қилишга тайёр, деб ёзмоқда Tuttosport.
Таъкидланишича, клуб президенти Андре Аньелли ҳамда вице-президент «Ювентус» акционерлари билан учрашувда трансферлар учун бюджет 300 миллион еврога кўтарилганини маълум қилган. Бунга сабаб эса «Ювентус»ни Европада тенгсиз жамоага айлантиришдир. «Юве» раҳбарияти жамоага янги юлдузлар келиши учун катта маблағ сарфлашга тайёрлигини билдирган.
Жамоанинг асосий ҳужумчиси Криштиану Роналду айни дамда 34 ёшда. Клуб эса унинг ўрнига ПСЖдан айни дамда 20 ёшда бўлган Килиан Мбаппени харид қилишни хоҳламоқда. Клуб унинг учун 380 миллион евро ажратиши мумкин. Бу сумма унинг трансфери билан бирга беш йиллик шартномада кўзда тутиладиган маошни ҳам ўз ичига олади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)