Футбол бўйича Евро—2020 мусобақаси саралаш босқичи 7-тури доирасида 12 октябрь, шанба куни гуруҳларда бир нечта ўйинлар якунланди.
«F» гуруҳидан ўрин олган баҳсда Роберт Морено қўл остига ўтган Испания терма жамоаси меҳмонда Норвегия термасига қарши майдонга тушди.
Беллашувнинг 47-дақиқасида испаниялик ярим ҳимоячи Сауль Ньигес ҳисобни очган бўлса, 90-дақиқага келиб мезбон жамоа ҳужумчиси Жошуа Кинг Кепа Аррисабалага қўриқлаётган дарвозага пенальтидан гол уриб ҳисобни тенглаштирди.
Шу тариқа баҳс 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди ва томонлар бир очкодан бўлишиб олди.
Маълумот учун, испанлар 19 очко жамғариб гуруҳда пешқадамлик қилмоқда. Норвегия эса 10 очко билан 4-ўринда бормоқда.
«J» гуруҳида эса Роберто Манчини бошқарувидаги Италия терма жамоаси «Стадио Олимпико»да Греция термасини синовдан ўтказди.
Учрашув давомида Италия термаси вакиллари Жоржиньо (63, пенальти) ҳамда Федерико Бернардески (78) биттадан голга муаллифлик қилди.
Натижада италияликлар ўз уйида кечган баҳсда Греция устидан 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди.
Мазкур ғалабадан сўнг Италия очколари сонини 21 тага етказиб, 100 фоизлик натижа билан биринчи ўринни эгаллаб турибди. 5-ўринда бораётган Греция ҳисобида эса 5 очко мавжуд.
Евро—2020
Саралаш босқичи
7-тур баҳслари
12 октябрь, шанба
«D» гуруҳи
Грузия—Ирландия 0:0
Дания—Швейцария 1:0
Гол: 1:0 — 84 Поульсен«F» гуруҳи
Фарер ороллари—Руминия 0:3
Голлар: 0:1 — 74 Пушкаш, 0:2 — 83 Митрицэ, 0:3 — 90 КешерюМальта—Швеция 0:4
Голлар: 0:1 — 11 Даниэлссон, 0:2 — 58, пенальти Ларссон, 0:3 — 66, автогол Аджиус, 0:4 — 71, пенальти ЛарссонНорвегия—Испания 1:1
Голлар: 0:1 — 47 Сауль, 1:1 — 90, пенальти Кинг«J» гуруҳи
Босния ва Герцеговина—Финляндия 4:1
Голлар: 1:0 — 29 Хайрович, 2:0 — 37, пенальти Пьянич, 3:0 — 58 Пьянич, 4:0 — 73 Хожич, 4:1 — 79 ПохьянпалоИталия—Греция 2:0
Голлар: 1:0 — 63, пенальти Жоржиньо, 2:0 — 78 БернардескиЛихтенштейн—Арманистон 1:1
Голлар: 0:1 — 19 Барсегян, 1:1 — 72 ФрикЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!