Эронлик аёллар 10 октябрь куни Теҳронда бўлиб ўтган Эрон ва Камбоджа терма жамоалари ўртасидаги ўйинни томоша қилиши учун стадионга киритилди. Аёллар иштирок этган ўйин видеоси Twitter фойдаланувчилари томонидан эълон қилинди, деб ёзмоқда Meduza.

Эронда аёлларнинг стадионларга кириши 1981 йилда тақиқланган. Стадионга кириш учун аёллар эркаклар кийимини кийган, кўпинча улар қўлга тушган. The New York Times’нинг ёзишича, тақиқ сўнгги йилларда баскетбол ва волейбол ўйинларига ҳам татбиқ қилинган.