Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Бош прокуратура Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасига 6 нафар фуқаро «Овқатдан заҳарланиш токсикоинфекцияси енгил-ўрта даражаси» ташхиси билан ётқизилгани борасидаги вазият юзасидан ахборот берди.

Фото: «Gazeta.uz»

Фото: «Gazeta.uz»

Аниқланишича, ушбу фуқаролар 6 октябрь куни шаҳардаги «Сиёб» деҳқон бозори ҳудудида жойлашган овқатланиш дўкончасидан хот-дог маҳсулотларини харид қилиб, истеъмол қилганликлари натижасида соғлиғи ёмонлашиб шифохонага мурожаат қилган.

Аввалроқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасига 24 нафар фуқаро кўнгил айниши, қайд қилиш, бош оғриши, умумий ҳолсизланиш, ич кетиши, ошқозон соҳасида оғриқ, тана ҳароратининг кўтарилиши каби шикоятлар билан ётқизилгани ҳақида хабар берганди.

«Ҳозирда беморлар аҳволи қониқарли бўлиб даволаш муолажалари давом этмоқда. Мазкур заҳарланиш ҳолати юзасидан хот-дог тайёрлаш дўкончаси фаолияти вақтинча тўхтатилган. Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар