Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

15—16 октябрь кунлари Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида «Ҳозирги замон ҳарбий можаролари: мазмуни ва хулосалари» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти «Дарё»га маълум қилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Қуролли Кучлар академияси ҳамда Тошкент шаҳридаги Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти лойиҳаларининг Координатори кўмагида ташкил этилаётган конференцияда ҳарбий можароларни ҳал қилишнинг замонавий усуллари ва ёндашувлари бўйича миллий ва халқаро тажрибаларни умумлаштириш, илмий тадқиқотлар ўтказиш ҳамда ҳарбий кадрларни тайёрлаш соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.

Мазкур конференция ҳарбий можароларнинг пайдо бўлиш табиати, уларни бартараф қилишнинг самарали чоралари, чеклаш ва эсколацияга йўл қўймаслик масалалари бўйича тажриба ва ахборот алмашиш учун кенг дискуссия майдонини яратиш, ҳозирги замон ҳарбий можароларида, ҳарбий санъат ривожланишидаги янги тенденцияларга ягона қарашлар ва ёндашувларни яратиш мақсадида ўтказилмоқда.

Конференцияда Ўзбекистондаги ЕХҲТ, БМТ вакиллари ва экспертлари, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Халқаро Қизил хоч қўмитасининг минтақавий делегацияси, МДҲ, ШҲТ МАТТ, НАТО, Жорж Маршалл номидаги Хавфсизлик масалаларини ўрганиш Европа маркази, АҚШ Миллий мудофаа университети қошидаги Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё Стратегик тадқиқотлар маркази, Озарбайжон, Беларусь, Буюк Британия, Германия, Ҳиндистон, Италия, Қозоғистон, Хитой, Жанубий Корея, Қирғизистон олий ҳарбий таълим муассасалари вакиллари қатнашади.

Конференция битта ялпи мажлис, 4-мавзувий сексияларда иш олиб бориш ва хулоса чиқариш учун якуний мажлисни ўз ичига олади.

Конференцияда иштирок этиш учун тўлдирилган талабнома ва маърузани қуйидаги электрон манзилга жўнатиш зарур, e-mail: akaduz@umail.ru ёки akaduz@yandex.ru

Конференция иштирокчиларини рўйхатга олиш 15 октябрь куни соат 8:30 дан 09:00 гача Қуролли Кучлар академиясининг катта мажлислар залининг фоесида ўтказилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар