Belmond Andean Explorer — VIP-классга эга ноёб беш юлдузли поезд-меҳмонхона. BigPicture ушбу поезднинг ўзига хос томонлари тасвирланган суратлар билан бўлишди.
Belmond Andean Explorer Перунинг Арекипа ва Куско шаҳарлари ўртасидаги маршрут бўйича ҳаракатланади.
Мазкур поезд иш ёки шахсий сафарлар учун мўлжалланмаган — поезд-меҳмонхона экскурсия транспорти вазифасини бажариб, туристларни Перу билан яқиндан танишишига ёрдам беради.
Беш юлдузли поезднинг вагон-ресторани дунёдаги энг яхши меҳмонхоналарнинг ресторанлари билан бемалол рақобатлаша олади.
Мазали таом билан бирга атрофдаги ажойиб манзаларни ҳам томоша қилиб кетиш мумкин.
Дастурдан келиб чиқиб сафар 2—3 кунни ташкил этиши мумкин — состав Перудаги диққатга сазовор масканларда тўхтаб, йўловчилар учун экскурсия ўтказади. Маршрутдан инкларнинг сивилизатасия маркази бўлган Мачу-Пикчу, Колка каньони, Куско харобалари ва Муқаддас водий ўрин олган.
Шунингдек, йўловчилар сафар давомида Анд тоғларининг ажойиб пейзажлари ва Тинч океани соҳилларини ҳам кузатиши мумкин. Темирйўл водийлар, тунеллар, бошни айлантирувчи тоғли кўприклар ва қоялар орасидан ўтган бўлиб, поезд денгиз сатҳидан 4800 метргача кўтарилади.
Belmond Andean Explorer вагонларида 24 та номер бўлиб, ўзига 48 йўловчини сиғдира олади. Сафар давомида йўловчиларни шоҳона ресторан, симсиз интернет, спутник телевидение, турли жанрдаги қўшиқчиларнинг чиқишлари каби кўнгилочар дастурлар кутади.
Мазкур поезда бир кун саёҳат қилиш бир киши учун 460 АҚШ доллари туради
Изоҳ (0)