4–7 сентябрь кунлари «Дарё»нинг бир неча ходими ўзбекистонлик журналист ва блогерлар билан биргаликда Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятига саёҳат қилди. Саёҳатда олинган таассуротлар, шунингдек, Иссиқкўл манзаралари – қуйидаги фотожамланмада.

Пресс-тур JTI компанияси томонидан ташкил этилган бўлиб, ундан кўзланган мақсад ўзбекистонлик журналистларни Ўзбекистондан Қирғизистонга экспорт қилинаётган акциз остидаги маҳсулотлар савдоси билан таништириш эди. Мазкур тур доирасида журналистлар дастлаб Тошкентдаги заводда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг Қирғизистонга юборилишига гувоҳ бўлди. Кейин эса айнан ўша юборилган маҳсулотларни Қирғизистонда қайтадан «учратди».

Тадбирни Бишкекда эмас, Иссиқкўлда ўтказишдан мақсад айни пайтда ўзбекистонликларни Иссиқкўлнинг туристик салоҳияти билан таништириш, Қирғизистоннинг гўзал табиати қўйнида дам олишларига имконият яратиш ҳам эди. Ҳордиқ ва табиат қўйнига сайр пресс-тур эсда қоларли ўтишига замин яратди.

Тошкентдан Бишкекка учиб келиш унча кўп вақт олмади, лекин «Манас» халқаро аэропортидан автобусга миниб, довон орқали Иссиқкўл томон йўлга чиқилганида саргузаштлар бошланди. Ҳамкасблар билан тўрт соат мобайнида автобусда суҳбатлашиб кетишнинг завқи ўзгача бўлди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Иссиқкўлга етиб келиб, жойлашгунимизча тун бўлиб қолгани боис ҳеч нарсани кўришга улгурмадик. Эрталаб томошага имконият бўлди. Очиғи, Иссиқкўл бўйида яратилган туристик инфраструктура бизни ҳайратда қолдирди. Биз жойлашган ер – бутун бошли шаҳарча бўлиб, унда барча қулайликларга эга ўнлаб коттежлар жойлашган, коттежлар атрофи эса ям-яшил гулзор ва дарахтзор эди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Коттежлардан чиқиб, шундоқ Иссиқкўл соҳилига бориш мумкин.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Кўл бўйида барпо этилган пляж Кариб ҳавзаси мамлакатларидаги пляжларни эслатиб юборади.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Биз борганда туристик мавсум тугагани учун пляжда ва пансионатда одам кам эди. Ёзда бу ер саёҳатчиларга тўлиб кетишини тасаввур қилиш қийин эмас.

Гид берган маълумотга қараганда, жорий йил ёзида Иссиқкўл бўйига 1,5 миллиондан ортиқ чет эллик турист ташриф буюрган. Қирғизистонликларнинг ўзлари ҳам Иссиқкўл бўйида дам олишни яхши кўришини инобатга олсак, рақамлар янаям ошади.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Иссиқкўл вилояти нафақат кўли, балки тоғлари ва гўзал табиати билан ҳам машҳур. Тур доирасида бизни Семёновка (Қирчин) ва Григорьевка (Чўнг Оқсув) дараларига олиб боришди.

Даралар об-ҳавоси ҳайратланарли равишда жуда салқин экан – шундоқ иссиқдан ёмғирли совуққа кириб бордик.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Арчаларга бурканган улуғвор тоғлар, муздай сув, сой бўйида терилиб турган ўтовлар – буларнинг бари саёҳатчиларга унутилмас кайфият бағишлади.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Шундоқ ёнимизда – қўшни Қирғизистонда бу қадар ажойиб туристик зонанинг мавжудлиги қувонарли ҳолат.

Ўзбекистон ва Қирғизистон орасида алоқаларнинг яхшиланиб бориши асносида ўзбекистонликлар Иссиқкўлда дам олишни одатга айлантиришига шубҳам йўқ. Океан ўртасидаги тропик оролларга бориш имконияти, афсуски, барча ўзбекистонликларда йўқ; Иссиқкўл бундай оролларга саёҳатнинг ўрнини, қисман бўлса-да, боса олади. Ҳарқалай, Иссиқкўлнинг улкан соҳили, ёқимли суви, вилоятнинг гўзал табиати ташрифчиларни бефарқ қолдирмаслиги аниқ.