Япония атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири Ёсиаки Харада «Фукусима» атом электр станциясидаги радиоактив сувнинг бир қисмини океанга оқизишга тўғри келиши мумкинлигини маълум қилди, деб хабар берди «Kommersant.ru».

Фото: Reuters

«Фукусима» АЭСни бошқарувчи «Терсо» компанияси станция 2011 йилда зилзила ва сунами оқибатида зарар кўрганидан сўнг ядро реакторини совутиш учун ишлатилган бир миллионга яқин сувни тўплашга муваффақ бўлди.

Япония атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирининг сўзларига кўра, 2022 йилда компаниянинг радиоктив сувни сақлашга мўлжалланган резервуар учун жойи қолмайди.

Ҳозирги вақтда радиоктив сув АЭСдан унча узоқ бўлмаган масофада жойлашган махсус резервуарларда сақланмоқда.

Харада ушбу масала ўта жиддийлиги ҳамда у мамлакат ҳукумати муҳокамасига киритилишини маълум қилди.

Ўз навбатида, Вазирлар Маҳкамаси бош котиби Ёсихидэ Суга матбуот анжуманида Хараданинг океанга радиоактив сувни оқизиш ҳақидаги вариантини «фақат унинг шахсий фикри» деб баҳолади. Ҳозирги вақтда ҳукумат вазият бўйича экспертларнинг ҳисоботини кутмоқда ва унинг натижалари бўйича якуний қарор қабул қилинади.