Футбол бўйича Евро—2020 мусобақаси саралаш босқичи 6-тури доирасида 9 сентябрь, душанба куни гуруҳларда бир нечта беллашувлар бўлиб ўтди.
«C» гуруҳида Рональд Куман бошқарувидаги Нидерландия терма жамоаси меҳмонда Эстония термасини синовдан ўтказди.
Учрашувнинг 17 ҳамда 47-дақиқаларида нидерландиялик ярим ҳимоячи Райан Бабел дублга эришган бўлса, 76-дақиқага келиб Мемфис Депай Нидерландиянинг 3-голига муаллифлик қилди. 87-дақиқада эса «Ливерпуль» аъзоси Жоржиньо Веналдум ҳисобни йириклаштирди.
Шу тариқа Нидерландия Эстония дарвозасига жавобсиз 4 та гол уриб, ғалабани тантана қилди.
Маълумот учун, нидерландияликлар 9 очко тўплаб, гуруҳда 3-ўринда бормоқда. Охирги ўриндаги Эстония эса бирорта ҳам очко йиға олмади.
Йоахим Лёв қўл остидаги Германия терма жамоаси сафарда Шимолий Ирландия термасига қарши майдонга тушди.
Ўйиннинг 48-дақиқасида германиялик Марсель Хальстенберг ҳисобни очган бўлса, учрашувнинг сўнгги дақиқаларига келиб «Бавария» ярим ҳимоячиси Серж Гнабри ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.
Натижада Германия меҳмонда Шимолий Ирландияни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, муҳим 3 очкони қўлга киритди.
Қайд этиш жоиз, немислар 12 очко жамғарган ҳолда «C» гуруҳида пешқадамга айланди. Шимолий Ирландия эса худди шунча очко билан 2-поғонани банд қилиб турибди.
«C» гуруҳидаги ҳолат:
Шу куни «I» гуруҳидан ўрин олган ўйинда Роберто Мартинес бошлиқ Бельгия терма жамоаси Шотландия термаси билан баҳсга киришди.
Учрашув давомида Бельгия термаси вакиллари Ромелу Лукаку (9), Томас Вермален (24), Тоби Алдервейрелд (32), Кевин де Брюйне (82) бирин-кетин рақиб дарвозасини ишғол қилди (4:0).
Шу тариқа Бельгия сафарда Шотландия устидан йирик ҳисобда ғалаба қозониб, 3 очкога эга бўлди.
Мазкур ғалабадан сўнг белгияликлар очколари сонини 18 тага етказиб, гуруҳда етакчилик қилмоқда. Шотландия эса 6 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди.
«I» гуруҳидаги ҳолат:
Евро—2020
Саралаш босқичи
6-тур баҳслари
9 сентябрь, душанба
«C» гуруҳи
Эстония—Нидерландия 0:4
Голлар: 0:1 — 17 Бабел, 0:2 — 47 Бабел, 0:3 — 76 Депай, 0:4 — 87 ВейналдумШимолий Ирландия—Германия 0:2
Гол: 0:1 — 48 Хальстенберг, 0:2 — 90 Гнабри«Э» гуруҳи
Озарбайжон—Хорватия 1:1
Голлар: 0:1 — 11, пенальти Модрич, 1:1 — 72 ХалилзадеВенгрия—Словакия 1:2
Голлар: 0:1 — 40 Мак, 1:1 — 50 Собослаи, 1:2 — 56 Боженик«Г» гуруҳи
Латвия—Шимолий Македония 0:2
Голлар: 0:1 — 14 Пандев, 0:2 — 17 БардиПольша—Австрия 0:0
Словения—Исроил 2:2
Голлар: 1:0 — 43 Вербич, 1:1 — 50 Натхо, 1:2 — 62 Захави, 2:2 — 66 Безяк, 3:2 — 90 Вербич«I» гуруҳи
Россия—Қозоғистон 1:0
Гол: 1:0 — 89 ФернандесСан Марино—Кипр 0:4
Голлар: 0:1 — 2 Кусулос, 0:2 — 38 Папулис, 0:3 — 73 Кусулос, 0:4 — 75 АртиматасШотландия—Бельгия 0:4
Голлар: 0:1 — 9 Лукаку, 0:2 — 24 Вермален, 0:3 — 32 Алдервейрелд, 0:4 — 82 де БрюйнеЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)