Россиянинг Астрахан вилоятида йўловчи поездидан 52 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилди. Бу ҳақда Россия Жанубий транспорт тергов бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Тергов маълумотига кўра, 2019 йилнинг 7 сентябрь куни соат 2:30 ларда Астрахан вилоятининг Оқсарой станциясида Тошкент—Волгоград йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи поездидан 1967 йилда йилда туғилган ўзбекистонлик эркакнинг жасади топилган. Текширув ўтказилганда унинг танасида куч билан ўлдириш аломатлари аниқланмаган.
Айни вақтда воқеа жойида текширув ўтказилиб, гувоҳлар сўроқ қилинган. Ҳолат бўйича суриштирув ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)