Теннис бўйича «Катта дубулға» таснифига кирувчи АҚШ очиқ чемпионатида финал учрашуви 8 сентябрь, якшанба куни бўлиб ўтди.

Фото: Twitter/@usopen

US Open’нинг ҳал қилувчи ўйинида 33 ёшли Рафаэль Надаль 23 ёшли россиялик теннисчи Даниил Медведевга қарши баҳс олиб борди. Беш соатдан ошиқ давом этган учрашувда испаниялик теннисчининг қўли баланд келди.

Шу тариқа, жаҳоннинг иккинчи рақамли ракеткачиси фаолиятида «Улкан тож» таснифига кирувчи 19-совринни қўлга киритди. Испан бу борада рекордчи Рожер Федерердан битта совринга ортда қолмоқда.

Маълумот учун, мусобақанинг соврин жамғармаси 57 миллион долларни ташкил этди.

US Open

Нью-Йорк, АҚШ

Финал

Рафаэль Надаль (Испания) — Даниил Медведев (Россия) 3:2

7:5 | 6:3 | 5:7 | 4:6 | 6:4

Янада кўпроқ теннис ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!