Ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилоти (ISRO) «Викрам» қурилмасини Ойга қўндириш бўйича миссиянинг сўнгги босқичида аппарат билан алоқани йўқотди, дея хабар бермоқда Meduza.

Қурилма Ой сатҳидан 2,1 километр баландликда турганида Ердаги станциялар аппаратдан сигнал қабул қилишни тўхтатган.

ISRO вакилларининг маълум қилишича, ушбу муваффақиятсизликка қарамай, Ҳиндистоннинг Ой миссияси давом эттирилади. Ой томон июль ойида учирилган «Чандраян-2» сайёралараро станцияси яна бир йилча Ер йўлдоши орбитасида ишлайди.