UFC енгил вазн тоифасида вақтинчалик чемпион Дастин Порье Ҳабиб Нурмагомедовга қарши жанг олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Менга ҳар доим катта босим ўтказишади, бироқ, ўйлашимча, ҳозирда босим Ҳабибда кўпроқ.
Мени барча ҳисобдан чиқариб қўйди, шу сабаб ҳаракатларим ҳамма ўйлаганидан яхшироқ бўлади. Ҳабиб эса юқори савияда турибди, у кутилганларни исботлаш учун октагонга чиқиши ва устунликка эга бўлиши керак.
Агар у ютқазадиган бўлса, ўсишда давом этади. Менимча, у шундай йигитлардан. Бироқ ҳозирча бундай бўлаётгани йўқ. Менинг режам — уни мана шу ҳолга солиш.
Агар Ҳабибни енгсам, у ҳолда кетма-кет иккинчи чемпионни қулатган бўламан, биринчиси Макс Ҳоллоуэй эди. Мен бу имкониятдан фойдаланмоқчиман», — дейди Порье.
Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб ва Порье ўртасидаги жанг 7 сентябрь, шанба куни Абу Дабида бўлиб ўтади. Жанг кечаси Тошкент вақти билан 22:00 да старт олади. Ҳабиб иштирокидаги жанг эса 01:00 да бошланиши кутилмоқда.
Янада кўпроқ UFC ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)