Пигментли ксеродерма билан касалланган одамлар ҳаёти учун қуёш нури хавфли ҳисобланади. Улар қуёшнинг ультрабинафша нурларидан яшириниш учун ҳимоя кийими кийиши ва кун ботгунга қадар кўчага чиқмаслиги керак. Ушбу хасталик билан касалланганлар кўпроқ Шимолий Африка мамлакатларида учрайди.

Марокашда ушбу касалликка чалинган болаларнинг турмуш тарзини ўрганиб, уларнинг ҳаётини расмга муҳрлаган Associated Press суратчиси Мосааба Элшами (Mosa’ab Elshamy) фотосуратларини TimesDaily эълон қилди.

Фото: AP/Mosa’ab Elshamy

Марокашнинг Муҳаммадия шаҳридан бўлган 27 ёшли Фатимазеҳра ал-Газауи (Fatimazehra El Ghazaoui) пигментли ксеродерма билан хасталанган. Қиз кўчада ултрабинафша нурларидан асрайдиган махсус шлемда юриши шарт. Шунингдек, қуёш нурларидан асровчи крем ҳамда бутун танасини беркитиб турадиган кийимларда бўлиши керак. Шифокорлар Фатимазеҳрага кундузи умуман кўчага чиқмасликни маслаҳат беради.

Фото: AP/Mosa’ab Elshamy

Фото: AP/Mosa’ab Elshamy

Эҳтиёткорлик, шлем, кремлар ултрабинафша нурларидан ҳимояланишга қисман ёрдам беради. Фатимазеҳра 50 дан ортиқ операцияларни бошидан кечирган.

Фото: AP/Mosa’ab Elshamy

Расмдаги аёл Фатиме ал-Фатуикаи (Fatima El Fatouikai). У болалар дерматологи бўлиб ишлайди. Фатиме Касабланкада жойлашган Ибн Рушд университети госпиталида Марокашнинг барча ҳудудларидан олиб келинган болаларни кўрикдан ўтказади. Унинг сўзларига кўра, бу касалликни даволашнинг имкони йўқ. Фақатгина профилактик чоралар ёрдам беради. «Бу болалар қуёшнинг тўғри нурлари остида камроқ бўлишлари шарт», — дейди Фатиме ал-Фатуикаи.

Фото: AP/Mosa’ab Elshamy

Фото: AP/Mosa’ab Elshamy

Фото: AP/Mosa’ab Elshamy

Марокашда пигментли ксеродерма билан хасталанган ҳар ўн минг аҳолига битта фуқаро тўғри келади. Европа мамлакатларида бу касаллик ўн баробар камроқ учрайди.

Фото: AP/Mosa’ab Elshamy

Фото: AP/Mosa’ab Elshamy

Фото: AP/Mosa’ab Elshamy