Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори тасдиқлангандан сўнг Андижон вилояти ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига ҳар куни 40 нафарга яқин фуқаро автомобили ойналарини қорайтириш масаласида мурожаат қилмоқда. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Фото: Autostrada

Вилоят ЙҲХБ ходими Диёрбек Абдураззоқовнинг айтишича, жорий йил 5—27 август кунлари вилоят бўйича жами 993 киши машина ойналарини қорайтирган.

Уларнинг 48 нафари 11 миллион 150 минг, 945 нафари эса 2 миллион 230 минг сўмлик тўловларни амалга оширган.

Ушбу тўловлардан давлат бюджетига жами 2 миллиард 642 миллион 550 минг сўм келиб тушган.