Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Пекинда «сохта» таксичиларни йўқотиш бўйича оммавий акция ўтказилди, деб ёзмоқда «ТАСС».

Фото: TravelAsk

Фото: TravelAsk

Оғир қурилиш техникаси ёрдамида жарима майдончасидаги таксомоторлар учун стандарт бўлган рангга бўялган, аммо хусусий ҳайдовчилар томонидан йўловчилар ноқонуний ташилган турли хил русумдаги 180 та машина йўқ қилинган.

Қайд этилишича, бу транспорт борасидаги бошқарув ва назоратни кучайтириш мақсадида амалга оширилган. Шу билан бирга, йўловчилар ташиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўрилмоқда. Илгари такси сифатида фойдаланилган ва уларга хос ташқи кўриниши сақлаб қолинган машиналарни иккиламчи бозорда сотиш тақиқланган.

«Пекин транспорт органлари аниқланган ‘қора’ автомобиллар, такси ‘клонлари’га қарши қатъий чоралар кўришда давом этади, уларнинг эгалари эса жазоланади», — дейилади хабарда.

Бундан ташқари, ноқонуний таксичилар қоидабузарликни такроран содир этганда жаримадан ташқари агар уларнинг ҳаракатида жиноий ҳуқуқбузарлик белгилари бўлса, ҳайдовчилик ҳуқуқидан ҳам маҳрум этилади.

Пекинда расмий лицензияга эга бўлган кўплаб таксопарклар мавжуд. Унда барча автомобиллар белгиланган рангга бўялган бўлиши лозим, ҳайдовчилар эса махсус формада бўлиши шарт.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
Роли сабаб томошабинлар танқиди ва ғазабига учраган машҳур актёр ва актрисалар (фото)
Дунё
Путиннинг аскарлар оналари билан учрашуви фейкми? Ушбу учрашувда аслида кимлар қатнашгани маълум бўлди
Маҳаллий
Ўзбекистонда 25 ноябрь куни 124 кишида коронавирус аниқланди