АҚШ давлат департаменти Японияга қиймати 3,29 миллиард доллар турувчи 73 та ракеталарга қарши мудофаа тизимига оид ракета тутиб қолувчиларни сотишни маъқуллади, деб хабар беради «РИА Новости».
Пентагон таркибидаги Мудофаа ва хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик агентлигининг маълумотларига кўра, гап SM-3 Block IIA ракета тутиб қолувчилари ва уларни ишга туширувчи Mk-29 қурилмалари ҳақида кетмоқда.
«Ушбу савдо орақали АҚШ Осиё-Тинч океани минтақасида барқарорлик ва иқтисодий ривожланишнинг асосий кучи ҳисобланган йирик иттифоқдоши хавфсизлигини таъминлаш йўли билан ўзининг миллий хавфсизлиги ва ташқи сиёсатини қўллаб-қувватлайди», — дейилади хабарда.
Ракеталар Япониянинг ўз ҳудудини ҳимоя қилишда фойдаланадиган мудофаа тизимини мустаҳкамлаш ва у ерга америкалик ҳарбийларни жойлаштириш мақсадида сотилмоқда.
Изоҳ (0)