Мексикада ёғган кучли ёмғир оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, шунингдек, 5 нафар инсон бедарак йўқолган дея тахмин қилинмоқда.
Мамлакатнинг фуқаро мудофааси кучлари координатори Давид Леон бўлиб ўтган табиий ҳодисадан халқаро ҳамжамиятни хабардор қилди, деб ёзади «вести.ru»
Хабарга кўра, 24 ва 25 август кунлари Мехико, Нуэво Леон, Наярит, Қуйи Калифорния ва Синалоа штатлари табиий офатдан энг кўп зарар кўрди. Юзлаб бинолар сув остида қолди, кўпларига шикаст етди, баъзилари тошқин зоналаридан топилди. Синалоа штатидаги бешта муниципалитетда (ўз-ўзини бошқариш органи) фавқулодда ҳолат эълон қилинди.
Бунинг оқибатларини бартараф этиш учун вилоятлар ҳокимияти ҳарбий хизматчиларни жалб қилди.
Леон мексикаликларни эҳтиёткорлик чораларини кўришга ва фуқаролик мудофааси огоҳлантиришларини диққат билан кузатишга чақирди.
Изоҳ (0)