Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида қаровсиз ҳолда қолдирилган Nexia ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
22 август куни Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида яшовчи 29 ёшли Ҳ.Р. ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 21 август куни соат 23:00 ларда номаълум шахс унинг уйи олдида эшиклари очиқ ҳолда қаровсиз қолдирилган Nexia русумли автомашинасини ҳайдаб қочганлигини маълум қилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида автомашина Самарқанд тумани «Гулистон» маҳалласи ҳудудидан техник соз ҳолда топилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Каттақўрғон тумани «Кумушкент» маҳалласида яшовчи 23 ёшли Ж.О. содир этганлиги аниқланиб ушланган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)