Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2020 йилдан Ўзбекистонда камёб дори-дармонлар тайёрлаш учун тимус ишлаб чиқарилади. Бу ҳақда «Nuz.uz» хабар берди.

Фото: «Nuz.uz»

Фото: «Nuz.uz»

Ўзбекистон Президентининг «Қоракўлчилик соҳасини жадал ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистонда камёб дори воситаларини тайёрлаш учун 220 килограмм тимус ишлаб чиқарилади.

Қарорга мувофиқ, Фанлар академияси ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлигига, «Қоракўлчилик» Республика бирлашмаси билан ҳамкорликда Қоракўл хом ашёсидан камёб дори воситаларини ишлаб чиқаришни 10 маротабага кўпайтириш мажбурияти юклатилган.

Иммун тизимини тиклайдиган «Тимоптин», камқонликда ишлатиладиган «Эритим» препаратлари камёб дорилар жумласига киради.

Бухоро, Қашқадарё ва Навоий вилоятларининг 12 та тимус ишлаб чиқарувчилари, тиббиёт учун хом ашё ишлаб чиқаришни 2021 йилда 266 килограмм, 2022 йилда 316 килограмм оширади.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, тимус — ҳали туғилмаган Қоракўл қўзиларининг иммунитетига жавоб берувчи айрисимон без.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Туркияда депутатлар давлат бюджети муҳокамасида муштлашди (видео)
Маҳаллий
Намангандаги кўмир машмашаси: аҳоли учун кўмир сотиб олиш — оворагарчилик, раҳбарлар эса кўмирга талаб унинг сифати яхшилигидан демоқда (видео)
Маҳаллий
Тошкентда зўравонликка қарши кураш бўйича халқаро анжуман — суратларда