Ўзгидромет томонидан 2019 йилнинг 8 —20 августигача ўтказилган атмосферадаги физик жараёнлар таҳлили ва спутникдан олинган маълумотлар, шу кунларда Ўзбекистон ҳудуди жанубий-ғарбий оқим таъсирида бўлиб, улар орқали Эрон ва Каспий денгизи жанубий ҳудудларида шаклланган ҳаво массаси Туркманистондан кириб борганини кўрсатди.

Фото: Google Images

ФВВ матбуот хизматининг ёзишича, гамма нурланиш экспозицион дозасининг ойлик ўртача қуввати даражаси республика бўйича ўртача 0,16 микрозиверт/соатни ташкил этган ва 0,08 микрозиверт/соатдан 0,24 микрозиверт/соатгача ўзгариб турган.

Республика ҳудудида 8 августдан 20 августгача бўлган вақт орасида гамма нурланишнинг экспозицион дозасининг ўртача кўрсаткичи 0,15 микрозиверт/соатни ташкил этган. Бунда экспозицион дозанинг зарар қилмайдиган максимал кўрсаткичи 0,30 микрозиверт/соатни ташкил этади.

Тошкентда 8 августдан 10 августгача гамма нурланишнинг экспозицион дозасининг максимал қиймати 0,16 микрозиверт/соатни ташкил этган.

Шундай қилиб, Ўзбекистон ҳудудида гамма нурланишнинг экспозицион дозасининг санитар меъёрлари ошгани кузатилмаган.