21 август куни валюта биржасида АҚШ доллари 9379 сўмдан савдо қилинди ва олдинги кунга нисбатан 5 сўмга пасайди. Бу ҳақда Spot хабар бермоқда.
Савдо ҳажми ҳам кескин кўтарилди—154 миллион доллар. Бундай ҳолат июнь ойидан бери кузатилмаганди.
Охирги бор сўм июлда — 8569 сўмдан сотилганда мустаҳкамланган, бироқ шундан сўнг қадрсизланишда давом этиб, 20 август куни 9384 сўмга чиққанди.
Изоҳ (0)