Тарун Ҳивал Ҳиндистоннинг етакчи мода фотографларидан бири ҳисобланади. Унинг асарлари халқаро миқёсда намойиш этилиб, истеъдоди бутун дунёда тан олинган. Тарун Ҳивал ўзининг жасорати, тажрибалари туфайли Ҳиндистон мода фото саноатини ўзгартира олган. Бундан ташқари, Ҳивал — Hasselbl ad Masters Award мукофотига сазовор бўлган биринчи ҳинд вакилидир.
Ҳивал эстетикасининг энг кучли ва бошқалардан ажралиб турувчи жиҳати — у эски қоидаларга бўйсунмасдан уларни ўзи яратади. Тарун Ҳивал яқинда замонавий анъанавий ҳинд тўй либосларини намойиш этди.
TravelAsk ана шундай фотосуратларни жамлаб тақдим этди.
Фото: TravelAsk
Изоҳ (0)