Қирғизистон ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари, генерал майор Курсан Асановга нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда мамлакат бош прокуратураси маълум қилди.

Фото: YouTube

«Асанов жорий йил 7—8 август кунлардаги ҳаракатлари билан ички ишлар вазирининг талаб ва кўрсатмаларини бир неча маротаба инкор қилган. Шунингдек, у билан келишмай ўзбошимчалик билан қарор қабул қилган, ИИБ шахсий таркибини раҳбарсиз ва хавф остида қолдирган», — дейилади прокуратура хабарида.

Жиноий иш «Мансаб ваколатини суистеъмол қилиш» моддаси билан қўзғатилган. Олдинроқ Асанов «сотқинлиги ва ишончни йўқотганлиги учун» ишдан олинганди.