Ерга диаметри 160 метрга тенг 2019 OU1 номли «потенциал хавфли» астероид учиб келмоқда. Бу Хеопс пирамидаси диаметридан 20 метрга каттароқ демакдир, деб хабар беради «Vesti.ru».

Фото: NASA

Астероид 28 август куни Ерга максимал даражада яқинлашади: осмон жисми Венера сайёрасидан 40 баробар яқинроқ келади.

9 сентябрь куни эса 2006QV89 астероиди Ерга яқинлашади. Европа космик агентлигининг маълумотларига кўра, астероиднинг Ер сайёраси билан тўқнашиш эҳтимоллиги етти мингдан бирга тенг. Айни вақтда хавфли астероид Ердан 6,7 миллион километр нарида.

Яқин юз йилликдаги энг хавфли космик хавф — 2010RF12 астероиди эди. Унинг 2095 йилда Ер билан тўқнашиш эҳтимоллиги 16/1 га тенг. Мазкур астероид Ерга 2010 йилга яқинлашиб, 79 минг километр наридан учиб ўтиб кетган.

Аввалроқ Ерга осмонўпар бино катталигидаги астероид яқинлашаётгани ҳақида  хабар берган эдик.