Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида яшовчи эркак маст ҳолатда акасини пичоқлаб, унга жароҳат етказди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
12 июль куни соат 12:45 ларда Жиззах вилоятининг Ш.Рашидов тумани «Қангли» МФЙда яшовчи 47 ёшли О.Ҳ. маст ҳолда уйида ўзаро жанжал оқибатида бирга яшовчи акаси 48 ёшли А.Ҳ.нинг ўнг оёқ сон қисмига пичоқ ва кетмон дастаси билан уриб жароҳат етказган.
Натижада А.Ҳ.га касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, О.Ҳ. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)