Ҳар йили Forbes рўйхатида пайдо бўлган энг бой одамлар ўзлари учун турли хил автомобилларни танлайди, дея хабар берди Sputnik.
Кўпчилик агар сизда кўп пул бўлса, у ҳолда автомобилингиз ҳам ҳашаматли бўлиши керак деб ўйлайди, бироқ, ундай эмас, исботи қуйидаги фотосуратларда келтирилган:
Ушбу Honda Fit автомобили Facebook асосчиси Марк Цукербергга тегишли.
Tesla асосчиси Илон Маск эса Tesla Модель S автомобилининг оддий моделини ҳайдайди.
Microsoft компанияси асосчиси Билл Гейтс 1979 йилда харид қилган Porsche 911 автомобилини сотиб, ўрнига ушбу Porsche 959 моделини сотиб олган.
Alibaba Group раиси Жек Ма эса Хитойда ишлаб чиқарилган Roewe RX5 SUV русумли оддий кроссовер ҳайдайди.
Google асосчилари фақатгина Toyota Prius автомобилини ёқтиради. Чунки ушбу машина ҳам электрда, ҳам бензинда ҳаракатлана олади.
Изоҳ (0)