Лекима кучли тайфуни яқинлашиб келаётгани муносабати билан Хитойда 9 августда қизил огоҳлантириш эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Korrespondent.net».
Прогнозларга кўра, 10 август тонгига келиб марказий қисмдаги шамол тезлиги соатига 216 километрни ташкил этувчи тайфун Хитойнинг шарқий провинцияси Чжецзянга кириб боради.
Тропик циклон Шанхайни ҳам қамраб олиб, 10 август куни айрим ҳудудларда шамол тезлиги соатига 162 километрни ташкил этиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)