АҚШнинг Россиядаги янги элчилигига номзод сифатида Шимолий Корея бўйича махсус вакил Стивен Биган ва Германиядаги элчи Ричард Греннел номзодлари кўриб чиқилмоқда.
The Wall Street Journal нашрига кўра, Биган Россиядаги вазият билан Ford компанияси вице-президенти бўлиб ишлаган пайтларидан хабардор. Греннел эса Москвага ўтказишларига қизиқиш билдирмаган.
АҚШ президенти Дональд Трампнинг ўзи номзод борасида бир қарорга келганича йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Қўшма Штатларнинг Россиядаги элчиси Жон Ханцман шу йил октябрь ойида истеъфога чиқишини билдирган.
Изоҳ (0)