Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар қилади Бош прокуратура матбуот хизмати.
«R.W.» хусусий бандлик агентлиги ходими Н.С. фуқаро У.Жнинг 4 нафар танишини ўзининг юқори турувчи ташкилотлардаги танишлари орқали Япония давлатига ишга юбориш учун имтиҳонлардан ўтказганлигини важ қилиб, ҳар бир фуқаро учун 5 000 АҚШ долларидан жами 20 000 АҚШ доллари беришини талаб қилиб олган вақтда ашёвий далил билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Н.Сга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)