Xiaomi қуёш батареясида ишлайдиган ғайриоддий смартфонни ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда Spot хабар қилади.
Ушбу смартфон патенти учун Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотига талабнома топширилди.
Қурилманинг асосий хусусияти — қуёш батареяси ўрнатилганлигидир. У смартфон орқа панелининг деярли барча қисмини эгаллайди, бироқ бу гаджетнинг қалинлигига таъсир қилмайди: схематик расмларга кўра, асосий камера модули батареядан ҳам қалинроқдир.
Смартфоннинг асосий камераси иккиталик. Олд камера бу ерда кўринмайди: у силжийдиган ёки экран остида яширилган деб тахмин қилиш мумкин.
Юпқа ромли дисплей смартфон олд қисмининг деярли бутун майдонини эгаллайди. Бармоқ излари сканери дисплейга ўрнатилган.
Бу шунчаки патент, компания ғояни ҳаётга татбиқ этиши ва дунёдаги биринчи қуёш батареяси билан ишлайдиган смартфонни чиқаришга қарор қиладими ёки йўқми ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)