АҚШ федерал савдо комиссияси фойдаланувчиларга тегишли маълумотлар ошкор бўлгани учун Facebook 5 миллиард доллар жаримага тортилишини расман маълум қилди.
Расмийлар билан келишув доирасида жаримадан ташқари компания асосчиси Марк Цукерберг махфийлик талабларига риоя этилиши учун шахсан жавобгар бўлади.
Компания томонидан мазкур меъёрларга риоя қилинмаган тақдирда Цукерберг, жумладан, жиноий жавобгарликка ҳам тортилиши мумкин.
Изоҳ (0)