Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқларида узилиш юз берди. Бу ҳақда турли сайтлар ишлашидаги муаммоларни кузатиб борувчи Downdetector ресурси маълумотига таяниб, «РБК» хабар қилди.
Маълумотларга кўра, Downdetector’га Instagram ишида кузатилган узилишлар бўйича 1899 та хабар келиб тушган. Facebook ҳозирда ўз ишини қайта тиклаган. Узилишлар асосан Украина, Бразилия ва Польша фойдаланувчиларида рўй бергани айтилмоқда.
Шикоят қилганларнинг аксарияти — 68 фоизи Instagram тармоғига кира олмаган, 21 фоизи эса аккаунтида муаммо кузатилаётганини ҳамда 10 фоизи веб-сайтга киришга қийналаётганини билдирган.
Изоҳ (0)