Сергелида Nexia ва Lacetti иштирокида ЙТҲ юз берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
4 август куни тахминан соат 21:30 да Сергели тумани Лутфкор кўчасида Nexia-2 русумли автомобиль ҳайдовчиси 21 ёшли Элдор Ж. 45 ёшли Абдуманнон А. бошқариб борган Lacetti русумли автомобилга тўқнашиб кетди.
Тўқнашувдан сўнг Lacetti автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб дарахтга урилган. ЙТҲ натижасида иккала ҳайдовчи ҳам тан шикастлари олиб, тиббий ёрдам учун мурожаат қилди.
ЙТҲ сабаби аниқланмоқда.
Изоҳ (0)