Тошкентда 23 ёшли фуқаро автомашина эгасининг ухлаб ётганидан фойдаланиб, салондан 1 800 АҚШ долларини ўғирлаб кетди, деб хабар берди ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
24 июль куни Тошкент шаҳри Яшнобод туманида яшовчи 32 ёшли З.А бошқарувидаги Nexia русумли автомашинасида Чилонзор туманида жойлашган «Дармон сервис» хусусий клиникасининг автотураргоҳида ухлаб ётган вақтида, номаълум шахс автомашина эшиклари очиқлигидан фойдаланиб, салонидан 1800 АҚШ долларини ўғирлаб кетган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Чилонзор тумани Қатортол 3-тор кўчасида яшовчи 23 ёшли Р.М содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)