Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Флорида штатининг соғлиқни сақлаш департаменти мия шишишига олиб келадиган ва ҳар уч ҳолатнинг бирида ўлим билан якунланадиган «Шарқий от энсефалити вируси»ни аниқлади, деб хабар беради Forum Daily.

Фото: Depositphotos

Фото: Depositphotos

Ўтган ҳафта штат ҳукумати EEEV (Eastern equine encephalitis virus) вирусининг аниқлангани ҳақида огоҳлантириш берганди.

«Оринж округи туманларида чивинлар орқали тарқаладиган мазкур вирус билан зарарланган инсонлар сони ортиб бормоқда», — дейилади департмент хабарида.

Касалликлар назорати ва профилактикаси марказининг таъкидлашича, мазкур касаллик 30 фоиз ҳолатларда ўлим билан якунланади.

«50 ёшдан катталар ва 15 ёшдан кичикларнинг EEEV билан зарарланиш хавфи юқори. EEEV инфексияси иккита касаллик турига олиб келиши мумкин — тизимли ёки энсефалит. Касаллик тури инсоннинг ёши ва бошқа омилларга боғлиқ», — дейилади агентлик хабарида.

Чивин чаққанидан кейин 4—10 кун ичида ЭЕЕВ билан зарарланган инсон юқори тана ҳароратидан, бош оғриғи, қалтираш ва диареядан азоб чекади.

Флоридалик амалдорлар штат аҳолисига чивинларни ўзига жалб қиладиган буюмлардан тезда қутулишни ва танани доим кийим билан ёпиб юришни тавсия қилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар