Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тунис Республикаси Халқ вакиллари Ассамблеяси раиси Муҳаммад Носирга ва мамлакат халқига Президент Ал-Божий Қоид ас-Сибсий вафот этгани муносабат билан таъзия йўллади, деб маълум қилади Ўзбекистон Респубикаси Президенти Матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, Тунис президенти Муҳаммад ал-Божий Қоид ас-Сибсий 25 июль куни 92 ёшида мамлакат пойтахтидаги ҳарбий госпиталда вафот этди.
Изоҳ (0)