Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Халқаро атом энергияси агентлиги бош директори вазифасини вақтинча бажарувчиси Мери Элис Хейвордга агентлик бош директори Юкия Аманонинг вафот этгани муносабати билан таъзия йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати маълум қилди.
Давлат раҳбари марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.
Изоҳ (0)