Сингапурда ташкил этилган Халқаро математика олимпиадасида (Singapore International Math Olympiad Challenge — SIMOC) ўзбекистонлик ўқувчилар совринли ўринларни эгаллади, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги хабар қилади.
Ушбу Халқаро математика олимпиадасида Болгария, Ветнам, Гонконг, Ҳиндистон, Индонезия, Камбожа, Хитой, Лаос, Малайзия, Мўғулистон, Мянма, Бирлашган Араб Амирликлари, Сингапур, АҚШ, Таиланд, Ўзбекистон ва Филиппин мамлакатларидан мингдан зиёд ўқувчи иштирок этди.
Мазкур олимпиадада Тошкент шаҳрининг «Лидер» ва «Генесис» ҳамда 50-, 159-, 71-мактабларидан 24 нафар ўқувчи қатнашди.
Танловнинг саралаш босқичларида иштирокчилар математик муаммо ва жумбоқларни ечди. Олимпиаданинг финал босқичида ғолиблар аниқланди.
Мусобақа натижаларига кўра, Ўзбекистон вакилларига битта олтин (С.Ҳожжабоева), бешта кумуш (Н.Аҳмадходжаев, А.Арипов, Р.Ҳалперин, Б.Закиров, А.Эгамбердиев) ва олтита бронза (С.Раҳматуллаева, А.Арипов , Н.Кан, Ш.Ҳуснулин, V.Галперин, М.Раҳмонбердиев) медаллари топширилди.
Ғолибларни тақдирлаш маросимида Ўзбекистон, Ветнам, Камбожа, Таиланд ва бошқа мамлакатларнинг дипломатик ваколатхоналари раҳбар ҳамда вакиллари иштирок этди.
Изоҳ (0)