2019 йил 18 июль куни соат 19:30 ларда Андижон вилоятининг Марҳамат туманида яшовчи 55 ёшли А.С. маст ҳолда уйида рафиқаси 47 ёшли М.С.га пичоқ билан жароҳат етказган. Натижада М.С. касалхонага келтирилганида вафот этган, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилади.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, А.С. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)