Монополияга қарши курашиш қўмитасига «Artisan bread» МЧЖ (Ўзбекистон) томонидан «Cranberry» МЧЖнинг бир кафесига нисбатан «Рақобат тўғрисида»ги Қонунинг 13-моддасига асосан чора кўриш тўғрисидаги мурожаати тушди. Бу ҳақда Spot хабар қилади.
Мурожаатда айтилишича, кафе эгаси бўлган «Cranberry» МЧЖ томонидан «Artisan bread» МЧЖга тегишли бўлган «Breadly» товар белгисидан ноқонуний фойдаланилган, яъни таомномадаги таомларни номини «Брэдли нонуштаси» деб номлаб, ижтимоий тармоқларда кенг реклама қилинмоқда.
«Artisan bread» МЧЖ амал қилиш муддати 10 йил бўлган «Breadly» товар белгиси эгаси бўлиб, ушбу товар белгиси белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигида рўйхатдан ўтган.
Мурожаатни кўриб чиқиш натижасида Қўмитанинг Maxсус комиссияси томонидан тегишли қарор қабул қилинди ва «Cranberry» МЧЖга кўрсатма берилди.
Ушбу кўрсатмага асосан, қонунбузувчи «Artisan bread» МЧЖга тегишли бўлган «Breadly» товар белгиси остида товарларни сотишни ва кўрсатилаётган хизматларини реклама қилишни тўхтатиши шарт.
Изоҳ (0)