ЎзМУнинг Жиззах филиалида аълочи талабаларнинг контракти ҳомийлар томонидан тўлаб берилади
Жиззах вилоятида ташкил этилган Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг филиалида талабаларга бир қатор имтиёзлар берилади.
Жиззах вилояти ҳокимлигининг «Дарё»га маълум қилишича, талабаларга яратиладиган имтиёзлар қуйидагилардан иборат:
- Филиалда тўлиқ «5» баҳога ўқийдиган талабалар учун 1 миллион сўмдан вилоят ҳокимининг стипендияси берилади;
- Бир йилда бир маротаба барча талабалар учун ўғил, қизларга қишги ва ёзги кийимлар бир маротаба бепул берилади;
- «5» баҳога контракт асосида ўқийдиган талабалар учун контракт маблағини ҳомийлар томонидан тўлаб берилади;
- Ётоқхонада яшайдиган талабалар учун нонушта, тушлик ва кечки овқат 4 йил мобайнида ҳомийлар томонидан етказиб берилади;
- Филиалга қабул қилинган талабалар ҳамда дарсларни юқори савияда ўтказиб, яхши натижа кўрсатган ўқитувчилар бир йилда бир маротаба Япония, Россия ва Жанубий Кореяда бир ойлик ўз малакаларини ошириб келади.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар