15—23 июль кунлари Венгриянинг Будапешт шаҳрида қиличбозлик бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.
Токио Олимпиадаси учун рейтинг очколарини тақдим этувчи мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам иштирок этади. Мусобақада 14 нафар спортчи иштирок этиши белгилаб қўйилган.
Қайд этиш таркибдан яқиндагина Ўзбекистон фуқаролигини қабул қилган мексикалик қиличбоз Паоло Плиего ҳам ўрин олган.
Таркиб қуйидагича:
- Севинч Исмоилова — сабля
- Зайнаб Дайибекова — сабля
- Яна Обвинсева — сабля
- Паола Плиего — сабля
- Шерзод Мамутов — сабля
- Пазилбек Генжебаев — сабля
- Бобуржон Расулов — сабля
- Роман Александров — шпага
- Жавоҳирбек Нурматов — шпага
- Файзулла Алимов — шпага
- Олег Соколов — шпага
- Малика Ҳакимова — шпага
- Яна Алборова — шпага
- Ҳасан Бадунов — шпага
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)