Антарктида йирик континет бўлиб, унинг маркази сайёранинг жанубий қутбига тўғри келади. Кучли изғирин ва музликлар мамлакати 19-асрнинг бошларида Россия экспедицияси томонидан очилган. Унинг номи юнонча сўздан олинган бўлиб, «шимолга қарама-қарши» деган маънони билдиради.
Бу материк ҳеч қайси давлатга тегишли эмас ва у ерда ҳеч ким яшамайди. Вақти-вақти билан олимлар ва илмий ходимларнинг бу ерда вақтинчалик туришига тўғри келади.
Бундай ажойиб ҳудуд кашф қилинганидан сўнг барча мамлакатлар бу ерга келиб, ўз тадқиқотларини ўтказиб, кашфиётлар қилишга ҳаракат қилган. 20-асрга келиб олтинчи материкка экспедиция уюштириш ортиб борган. Улар орасида австралиялик Фрэнк Хёрли ҳам бор. У сураткаш ва шунчаки саёҳацевар бўлиб қуйида унинг TravelAsk томонидан жамлаган Антарктидада 1912—1915 йилларда олган суратлари тақдим этилди.