Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

4 июль куни Асака автомобиль заводида UzAuto Motors компанияси раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди, деб хабар берди «Дарё» мухбири Севара Нишонова.

Фото: «Kun.uz»

Фото: «Kun.uz»

Матбуот анжуманида UzAuto Motors компанияси бош директори вазифасини бажарувчи Рустам Ражабов компаниянинг ребрендинг қилиниши сабабларини изоҳлади.

«Интернетда ўқияпман, мана GM кетди энди нима бўлади, деб ёзишяпти. GM кетгани йўқ. Бизниш иш фаолиятимизда ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Буни ривожланишнинг кейинги босқичи деб аташ мумкин.  Биз янг технологияларни ўзлаштириш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш имконини берувчи янги тизимга ўтдик. Бу тизимнинг номи GM Альянс. Бу Ўзбекистон учун фойдали. Биз улар билан ишлаб автомобилларга умуман ўзгартириш кирита олмас эдик. Чунки GM’нинг ўз техник талаблари бор. Автомобильнинг ранги ёки фарасига ўзгартириш киритиш учун GM’нинг Америкадаги, Кореядаги ‘катталариъга чиқардик, уларни кутардик. Компанияни ребрендинг қилиш бизга мустақиллик берди.

Альянсда биз GM билан ишлашда давом этишимиз ёзилган. Chevrolet брендини ишлатамиз. Технологияларимизни ривожлантирамиз. GM билан ишлашнинг янги моделларини ўзлаштирамиз. Шундай экан, фаолиятда ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди», — дейд Рустам Ражабов.

Изоҳ
Асосий янгиликлар