«Реал» ҳужумчиси Рауль де Томас фаолиятини «Бенфика»да давом эттиради. Бу ҳақда Португалия клубининг расмий сайтида хабар берилди.
«Бургутлар» 24 ёшли ҳужумчи учун 20 миллион евро тўлайдиган бўлди.
Испаниялик футболчи клуб билан 5 йиллик шартнома имзолади. Унга кўра, ҳужумчининг товон пули 100 миллион евро этиб белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, де Томас сўнгги 2 мавсумни «Раё Валекано»да ижара асосида ўтказди. У ортда қолган мавсум Ла Лигада 33 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол уришга муваффақ бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)