«Атлетико» ярим ҳимоячиси Родри Эрнандес карьерасини «Манчестер Сити»да давом эттиради. Бу ҳақда мадридликларнинг расмий сайтида хабар берилди.
Томонлар футболчининг трансфер бўйича келишувга эришган. Шартномага кўра, «шаҳарликлар» 23 ёшли хавбек учун 70 миллион евро тўлайдиган бўлди.
Бундан ташқари Родрига «Бавария» клуби ҳам қизиқиш билдирганди. Лекин футболчининг ўзи Хосеп Гвардиола устозлик қилаётган Англия клубига ўтишни хоҳлаган.
Маълумот учун, Родри Эрнандес 2018/19 йилги мавсум Ла Лигада 34 та учрашув ўтказиб, 3 та гол урди ҳамда 1 та голли пас беришга эришди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)