Коинот тарихи қарийб 14 миллиард йил аввалга бориб тақалади. Америкалик режиссёр ва монтажчи Жон Бозвелл унинг энг муҳим ҳодисаларини қисқа видеороликда кўрсатиб беришга муваффақ бўлди, деб ёзади National Geographic.

Видео Коинот эволюциясига бағишланган бўлиб, Катта портлаш ва илк юлдузларнинг шаклланиши, галактика, қора туйнуклар ва ўта янги юлдузларнинг пайдо бўлишидан бошланади. Жон роликда ҳужжатли ва илмий-оммабоп кўрсатувлар кадрларидан, шу жумладан, NASA материалларидан фойдаланади.

Роликнинг ҳар бир сонияси 22 миллион йилни ўз ичига олади. Бундай масштаблаштиришда Қуёш ва Қуёш тизими фильмнинг тўртинчи дақиқасидагина пайдо бўлади, бутун инсоният тарихи эса бир сониядан камроқ вақтни олади. «Бу Коинотимиз қанчалик улуғвор ёшда, ўзимиз эса қанчалик ёш эканлигимизни тушуниш имконини беради», — дейди муаллиф.