Астрономлар Ер атмосферасига киришидан бир неча соат аввал 4 метрли астероидни аниқлади. У сайёра юзасига етиб келмай ёниб кетди, дея хабар беради «Korrespondent.net» .
Олимлар ҳажми автомобилчалик келадиган астероидни Пуэрто-Рико пойтахти Сан-Хуандан 380 километр жанубда пайқаган.
Гарчи коинот жисми Ердаги одамлар учун хавф туғдирмаган бўлса ҳам, бундай ҳодиса жуда ноёб ҳисобланади. Бу астрономлар астероидни сайёра билан тўқнашувидан аввал пайқаган тарихда тўртинчи ҳолат бўлди.
Қизиқ томони, уларнинг барчаси охирги 11 йил ичида содир бўлган.
Изоҳ (0)